Maktab haqida

Posted on 26 января, 2015 in by Махкамова Хуршида

Мактаб тарихи

       Тошкент шахар Учтепа тумани Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 238- сонли умумий ўрта таълим мактаби 1969- йилда  ташкил этилган. Умумий қуввати 960 ўқувчи, контингенти 1952 та ўқувчи, 2 сменали. Ер майдони 25304 м 2 . Юридик манзили: Тошкент шахар Учтепа тумани 21- мавзе. Дастур бўйича 2006- йил жорий таъмирланган. Таълим рус ва ўзбек тилларида олиб борилади. Марказий канализацияга уланган, ичимлик суви мавжуд. Мактаб худуди ўралган. Мактаб дарвозаси мавжуд, мактаб томи юмшоқ том билан ёпилган. Мактаб хожатхонаси бино ичида, канализацияга уланган. Мактаб спорт майдони ва спорт зали қониқарли холатда.

Мактаб Учтепа тумани хокимлигининг 25.08.2006 йилдаги қарори асосида 2008 й 20-30 апрель кунлари аттестациядан ўтказилган ва 10.04.2009 й № 224-рақамли ва VQ № 000224 серияли сертификат берилган. Ягона давлат регистридан- Учтепа тумани хокимияти томонидан 2007-йил 14- май № 001576-01 сонли тартиб рақами билан рўйхатдан ўтган.

 

Умумий маълумот

       Мактабда жами 50 та синф бўлиб, улардан 23 таси бошланғич, 27 таси юқори синфлардир. Мазкур синфларда таълим рус ва ўзбек тилларда дарс машғулотлар олиб борилади. Мактабда жами 1959 нафар ўқувчи бўлиб, 1-4- синфларда  959 нафар ўқувчи, 5-9- синфларда 1000 нафар ўқувчи таълим олиб келмоқда.

Мактабнинг техник базаси

       238-  ўрта мактаб биноси 2006 – йил жорий таъмирдан чиққан. Мактаб 3 та бинодан иборат. Мактаб 2006- йил том, иссиқлик узатиш манбаалари жорий таъмирдан чиққан. Мактаб таъмирдан кейин қуйидаги хоналар мебеллар билан  жихозланган: физика, химия, чизмачилик, касбга йўналтириш хоналари, 3 та бошланғич синф, юқори ва ўрта синфлар учун 1 та хона комплект мебеллар билан  ва информатика хонаси мебел ва компьютерлар билан жихозланди.  2011- йилнинг март ойида 15 (ўн бешта) комплект компьютер қабул қилинди. Компьютер хонасида  мазкур комплектларга пройектор, веб камера, екран ва 1 жуфт комплект дисклар билан таъминланди.

Post a comment