Бошланғич синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган «Қувноқ стартлар» спорт мусобақаларидан лавҳа

Posted on 24 марта, 2017 in Новости by Махкамова Хуршида

Мактаб ўқувчиларининг баҳорги таътил кунларида бошланғич синф ўқувчилари иштирокида «Қувноқ стартлар» спорт мусобақалари ташкил этилди. Мусобақаларда 2-3-4-синф ўқувчилари иштирок этиб, бир олам қувонч олиб, таътил кунларини мароқли ўтказдилар.

 photo_2017-01-06_15-24-22 photo_2017-01-06_15-24-25 photo_2017-01-06_15-24-25 photo_2017-01-06_15-24-25

«Эрта турмуш ва эрта туғруқнинг олдини олиш» мавзусида давра суҳбати

Posted on 11 марта, 2017 in Новости by bek2808

2017 йил 10 март куни мактабнинг 9-синф ўқувчи қизлари билан «Эрта турмуш ва эрта туғруқнинг олдини олиш» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу давра суҳбатида ўқувчи қизларга эрта турмуш ва эрта туғруқнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунча берилиб, ушбу мавзуда илмий оммабоп фильм намойиш этилди.

 photo_2017-01-06_15-24-22 photo_2017-01-06_15-24-25 photo_2017-01-06_15-24-25

Ўқувчи қизларнинг оналари билан «Қиз боланинг одоби» мавзусида давра суҳбати

Posted on 4 марта, 2017 in Новости by bek2808

2017 йил 3 март куни юқори синф ўқувчи қизларининг оналари билан «Бирлик» маҳалла фуқоролари йиғини раисининг диний-маърифий ишлар бўйича маслахатчиси ва туман хотин қизлар қумитасининг ходими билан «Қиз боланинг одоби» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу тадбирда ўзбек аёл қизларининг одоби, иффати, тарбияси тўғрисида ўқувчи қизлар кенг маълумотга эга бўлдилар.

photo_2017-01-06_15-24-22 photo_2017-01-06_15-24-25 photo_2017-01-06_15-24-30

«Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва назоратсизликни олдини олиш чора тадбирлари» мавзусида мактаб ўқувчиларининг оталари билан давра суҳбати

Posted on 3 марта, 2017 in Новости by Махкамова Хуршида

2017 йил 2 март куни мактабда ўқувчиларнинг оталари билан «Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва назоратсизликни олдини олиш чора тадбирлари» мавзусида  давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу давра суҳбатида Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи, Учтепа тумани прокурори ўринбосари ҳамда «Бирлик» МФЙ раиси иштирок этдилар. Йиғилишда Тошкент шаҳрида ҳамда Учтепа туманида вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва қоидабузарликлар тўғрисида маълумотлар берилиб, ушбу холатларнинг олдини олиш бўйича ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида бир қатор чора тадбирлар қабул қилинди.

 photo_2017-01-06_15-24-22 photo_2017-01-06_15-24-25 photo_2017-01-06_15-24-25